Бу футболчининг бир ўзи икки юлдуз ўрнини босади

Calciomercato нашри Италиянинг амалдаги чемпиони “Милан” янги ҳужумчи қидираётгани ҳақида ахборот тарқатди.

Миланликлар ёши ўтиб қолган икки ҳужумчи – 41 ёшли Златан Иброҳимвоич ва 36 ёшли Оливье Жирунинг ўрнини боса оладиган ўйинчи олишни истаяпти.

Маълумотларга қараганда, “Милан” раҳбариятига “Челси” тарбияланувчиси Армандо Бройянинг ўйинлари маъқул келган. Бу футболчи “аристократлар”нинг асосий таркибига кира олмаяпти. “Челси” бош мураббийи Грэм Поттер ёш футболчига жамоада жой йўқлигини қутирмоқда ва унинг кетишини талаб қиляпти.

Албаниялик ҳужумчи “Челси” билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача узайтирганди. Жамоани Грэм Поттер қабул қилиб олганидан кейин вазият тубдан ўзгарди. “Челси” Бройя бўйича яхши таклиф бўлса уни сотиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!