Бу футболчининг Мессидан устун томони бор

Франция терма жамоаси сафида жаҳон ва қитъа чемпиони бўлган Франк Лебёф “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйненинг саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Мессидан устун томонлари борлигини айтди.

Менинг фикримча, ўйинни олиб бориш ва майдонни кўра билиш жиҳатидан Кевин де Брюйне Лионель Мессидан устун туради.

- Месси майдонда бошқалар қила олмаган ишларни амалга ошириши мумкин, лекин мен Леонинг 27 метрдан юқоридан аниқ тўп етказиб берганини бирормарта кўрмаганман. Месси узоғи 15 метрдан ва қисқа масофалардан пас беришда ўзини майдон эгасидек тутади. Лекин мен учун бу масалада де Брюйнедан зўри йўқ, - деди Франк Лебёф.

Эслатиб ўтамиз, Кевин де Брюйне Англия Премьер-лигаси доирасида “Ньюкасл” қарши ўтказилган учрашувнинг сўнгги дақиқасида Оскар Боббга узоқ масофадан супер пас ошириб, жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!