Бу галги жаҳон чемпионати лотереялар баҳсига айланиб кетди

  • 19 Dec 11:49
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ЖЧ-2022 плей-офф босқичида пенальтилар серияси билан якунланган ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатилди. Бу ергача етиб келган жамоалар орасидан ғолиб номи 11 метрлик сериялар бўйича ҳаммаси бўлиб 5 та баҳсда аниқланди.

Tecno

1/8 финалда Хорватия ва Япония терма жамоалари, шунингдек, Марокаш ва Испания ўйинида пенальтилар серияси қайд этилди. 1/4 финалда эса Аргентина – Нидерландия ҳамда Хорватия – Бразилия учрашувида кейинги босқич масаласи асосий ва қўшимча вақтларда аниқланмади. Шунингдек, финалда аргентиналиклар французларни айнан лотереялар баҳсида мағлуб этишди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси учинчи марта жаҳон чемпионлигини тантана қилди. Аввалроқ, жанубий америкаликлар 1978 ва 1986 йилларда ушбу турнирда ғолиб чиқишган эди.

Comments

You must be logged in to commet!