Бу ҳакам “Барса”нинг кушандаси

Испания чемпионатининг 24-турида “Жирона” ўз майдонида жорий мавсум пешқадами “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ўйин бўйича муҳокамалар давом этмоқда.

Бу мағлубиятдан кейин каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал” лига жадвалида биринчига ўринга кўтарилиб олди.

Экспертлар бу баҳсдан кейин қизиқарли статистикани тақдим этди. Унга кўра, учрашувни бошқарган  Сесар Сото Градо каталонияликлар учун энг ёмон ҳакам ҳисобланар экан.

Статистикага ихтисослашган журналист Ориол Жовенинг маълум қилишича, Сесар Сото Градо ҳакамлик фаолияти давомида “Барселона” иштирокида жами 18 та учрашувни бошқарган. Ана шу ўйинлардан саккизтасида каталонияликлар рақибга имкониятни бой берган. Бу баҳсларда ҳакамнинг қарорлари натижага таъсир қилган вазиятлар бўлгани ҳам айтилмоқда.

Фоизларга ўгирганда “Барселона” Градо ишлаган учрашувларнинг деярли тенг ярмида, яъни 44 фоизида ютқазиб қўйган. Бу бошқа ҳакамларга солиштирганда юқори кўрсаткич экани ойдинлашади.

Бу борада кейинги ўринларни Де Бургос Нуньес (42 фоиз) ва Перез Буррулл (38 фоиз) эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!