Бу жамоа билан Чемпионлар лигасида ўйнаб бўлмайди, мен кетаман!

“Арсенал”нинг энг омадсиз трансферларидан бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи Виллиан “канонирлар” сафини тарк этмоқчилигини маълум қилди.

“Тўпчилар” бош мураббийи Микель Артета Виллианни катта умидлар билан “Челси”дан олганди. Бразилиялик футболчи ҳам жамоанинг келажаги ёрқинлигига ишониб, бир йил муқаддам уч йиллик шартнома билан улар сафига қўшилган эди.

Виллианнинг ўзи Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун “Арсенал”га ўтганини тан олди. Бироқ, “канонирлар” ўтган ммавсумни барбод қилди, янгисидан ҳам кетма-кет мағлубиятга учрамоқда.

“Челси”да етти йил ўйнаб, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаган Виллиан клубдан кетиши билан “аристократлар” Европанинг энг нуфузли турнирида бош совринни қўлга киритди.

Англия футболидан ҳафсаласи пир бўлган Виллиан энди ўз юртида “Корентианс” жамоаси учун ўйнашга бел боғлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!