Бу жамоа учта зўр футболчини “синдиргани” шунчаки тасодиф эмас!
Испан футболининг машҳур вакилларидан Сеск Фабрегас “Манчестер Юнайтед” айрим юлдузлар, хусусан, Жейдон Санчо, Каземиро ва Суфён Амбрабатнинг футболчи сифатида сўнишига сабабчи бўлганини айтди.
- “Манчестер Юнайтед” ҳали кўтарилади, чунки бу буюк клуб. Лекин Жейдон Санчога қаранг. У манчестерликлар сафида яхши ўйнамади, лекин “Боруссия Дортмунд”га кетганидан кейин биз кўриб кўниккан аввалги даражасига кўтарила олди.
Ёки Амрабатга бир назар ташланг. У жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси сафида ажойиб ўйинлар кўрсатганди. “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан кейин умуман бошқа ўйинчига айланди.
Каземиро эса, “Реал”да тўп тепган даврда Европа Чемпионлар лигаси бош совринини бир-бирига улаб, қўлга киритарди. У дунёнинг энг зўр таянч ярми ҳимоячиси эди. “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан кейин ўзгариб қолди.
Бу ҳолат менга клуб ичида ҳамма ишлар кўнгилдагидек эмас, деган туйғуни уйғотмоқда. Уч нафар зўр ўйинчининг жамоага келиб, бирдан яхши ўйнамай қўйиши бу шунчаки тасодиф эмас, - деди Сеск Фабрегас.
Фикрлар