Бу жамоада энг тез югурадиган футболчи ким?

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Амад Диалло жамоадошлари орасида югуриш бўйича тезлиги катта ўйинчилар кимлар эканини маълум қилди.

- Энг тез югурадигани Маркус Рэшфорд. Шунингдек, мен Расмус Хёйлунни ҳам тезкор, деб ҳисоблайман. Улар машғулотларда ҳам жуда тез югуради, - деди Амад Диалло.

Маркус Рэшфорд клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий жамоада 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Хёйлунн эса, илгари Дания, Австрия, Италия чемпионатларида ўйнаган. Манчестерликлар уни ўтган йили ёзда “Аталанта”дан 73,9 миллион еврога трансфер қилган.

Амад Диаллонинг ўзи ҳам 2021 йили “Аталанта”дан олиб келинган. Бироқ, Манчестерда асосий таркибга кира олмагани учун Шотландиянинг “Рейнжерс” ва Англиянинг “Сандерланд” жамоаларида тажриба ошириб келишига тўғри келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!