Бу жамоани енгиб бўлмайди!

Буюк Британия профессионал футбол ассоциацияси (PFA) ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида ўзини кўрсатган футболчилардан йил рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Бу жамоани шакллантиришда профессионал ўйинчиларнинг танловлари асос қилиб олинди. Рамзий жамоа билан танишинг.

Дарвозабон:

Давид Райя («Арсенал»).

Ҳимоячилар:

Вильям Салиба («Арсенал»), Вирджил ван Дейк («Ливерпуль»), Габриэл Магальянс («Арсенал»), Кайл Уолкер («Манчестер Сити»).

Ярим ҳимоячилар:

Родри («Манчестер Сити»), Деклан Райс («Арсенал»), Мартин Эдегор («Арсенал»).

Ҳужумчилар:

Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»), Филип Фоден («Манчестер Сити»), Олли Уоткинс («Астон Вилла»).

Ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида “Манчестер Сити” чемпионлик унвонига эга чиққан бўлса, “Арсенал” ва “Ливерпуль” кучли учликни якунлаб берди.

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!