Бу клуб Винисиуснинг маошини тўлай олмайди
Лондоннинг “Челси” клубига кўчиб ўтиб, “Реал” ҳужумкор футболчиси Винисиус Жуниор учун тўғри вариант бўлмайди.
Бу ҳақда журналист Маркос Бенито X ижтимоий тармоғида маълум қилди. Манбага кўра, инглизлар футболчининг маош бўйича талабларини қондириш имконига эга эмас.
Аввалроқ, “Челси” қишки трансфер ойнаси даврида бразилиялик вингерни олишни режалаштираётгани ва “Реал”га ана шу мақсадда 160 миллион евро таклиф этишга тайёр экани хабар қилинган эди.
Винисиуснинг “Реал” билан шартномаси 2027 йил ёзида тугайди. Томонлар янги келишувга кела олмаётгани, бунга эса бразилиялик юлдуз ҳар мавсум учун 30 миллион евродан маош талаб қилаётгани сабаб бўлаётгани айтилмоқда.



Фикрлар