Бу клубда қолмайман!
Англия Премьер-лигасида қолиш учун курашишга мажбур бўлиб қолган “Тоттенхэм”нинг етакчи ҳимоячиси Микки ван де Вен клуби билан янги шартномани муҳокама қилишдан бош тортди.
“Тоттенхэм” жорий мавсум Премьер-лигада жуда заиф ўйин кўрсатмоқда ва ҳозир тушиб кетиш ҳудудидан атиги тўрт очко юқорида жойлашган, Янги йилдан бери ғалаба қозона олмаяпти.
Мавжуд вазиятда Микки ван де Вен клуб уни беш йиллик яхшиланган шартнома билан тақдирлашни истаган бўлса-да, келажагини муҳокама қилишни ноўрин, деб ҳисоблади.
Ҳатто “Тоттенхэм” Премьер-лигада қолган тақдирда ҳам, “шпорлар” учун нидерландиялик ҳимоячини таркибда сақлаб қолиш осон бўлмайди. Givemesport маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи келаси ёзда клубини ўзгартиришни мақсад қилган.
Микки ван де Венга “Ливерпуль”, “Реал” ва “Барселона” қизиқиш билдирмоқда, аммо “Тоттенхэм” Микки учун тахминан 100 миллион фунт талаб қилишни кўзлаб турибди.
Фикрлар