Бу клубдан барибир кетаман!

“Тоттенхэм” марказий ҳимоячиси ва сардори Кристиан Ромеро жорий мавсум якунлангач, клубни тарк этиш бўйича якуний қарорга келди.

27 ёшли аргентиналик футболчи ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш нияти борлигини клуб раҳбариятига маълум қилди.

Ромеро кетиши деярли қайтариб бўлмас қарор сифатида баҳоланмоқда.

Бу ҳатто “Тоттенхэм” Англия Премьер-лигасидан тушиб кетишдан қутулиб қолса ёки УЕФА Чемпионлар лигасида муваффақиятга эришса ҳам ўзгармайдиган қарор эканини айтиляпти.

Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Тоттенхэм” раҳбарияти аввалдан янги мавсум олдидан таркибни янгилашни режалаштирган. Ромеро ушбу ўзгаришлар доирасидаги биринчи йирик трансферлардан бири бўлиши мумкин.

Аргентиналик футболчи 2022 йилда “Аталанта”дан 52 миллион еврога Лондон клубига трансфер қилинган эди.

Ромеро билан “Тоттенхэм” ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилнинг ёзигача амал қилиши белгиланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, унинг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!