"Бу пенальти, нуқта"!

Пирс Морганнинг фикрича, Мануэль Нойер Букайо Сакага нисбатан қўполлик ишлатган. 

Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувида "Арсенал" ва "Бавария" дуранг натижа қайд этди (2:2). 

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган бешинчи дақиқада "канонирлар" вингери Букайо Сака дарвозабон Мануэль Нойер билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Тўпни бироз олдинга ташлаган англиялик вингернинг оёғига посбон ташланди ва Букайо майдонга йиқилди. 

Бош ҳакам Гленн Нюберг ҳеч қандай қоида бузилиш қайд этмади. Таниқли бошловчи ва "Арсенал" мухлиси Пирс Морган мазкур вазиятга нисбатан ўз эътирозини билдирди: 

"Бу пенальти, нуқта", - деди Морган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!