Бу суперҳужумчига пул аямаймиз

“Челси”нинг янги хўжайини Тодд Бёли ўзи ёқтирган футболчиларни олиш учун пул аямаслигини кўрсатмоқда.

“Аристократлар” биринчи навбатда ҳужум чизиғига юлдуз даражасидаги ижрочиларни олиб келмоқчи. Тодд Бёли нишонида “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау турибди.

Яқинда лондонликлар португалиялик футболчи учун миланликларга 80 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олганди.  

“Челси” хўжайини Леауни олиш фикридан қайтгани йўқ. Энди улар таклифни кўтаришни режалаштирмоқда. “Милан” 23 ёшли тўпурар билан 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!