Бу уч футболчи аниқ кетади

Football Insider нашри журналисти  Пит О'Рурк “Челси” яқинлашиб келатган ёзги трансферлар вақтида уч нафар тарбияланувчисини сотиб юбориши аниқ эканини таъкидлади.

Конор Галлахер, Трево Чалоба ва Армандо Бройянинг трансфери клубга тоза даромад келтиради. Чунки клуб бу футболчиларни олиб келиш учун ҳеч қандай харажат қилмаган.

Бу трансферлардан келадиган сумма соф фойда сифатида клубнинг молиявий фэйр-плей қоидалари бўйича жазоланишдан қутилиб қолиш имконини яратади.

- Конор Галлехер клуб билан шартномасини янгиламади ва унга бошқа клублардан чорловлар етарлича бўлади. Чалоба ҳам сафга қайтди, лекин “Челси” бу ўйинчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Армандо Бройя ҳам кетишни маъқул кўрмоқда. Мана шу уч футболчи “Челси”дан аниқ кетади, - деди Пит О'Рурк .

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!