Бу хабар “Реал”ни хафа қилди

“Реал” ёзги трансферлар вақтида ҳимоя чизиғини кучайтириш борасида иш олиб боришни режалаштирмоқда. Клуб мутасаддилари жамоага таклиф қилинадиган футболчи рўйхатини шакллантирган.

“Қироллик клуби” кўз тикаётган ҳимоячилардан бири “Ливерпуль” аъзоси Трент Александер-Арнольд ҳисобланади.

25 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси ёзда тугайди. Мадридликлар қимматбаҳо футболчини эркин агент сифатида бепул қўлга киритмоқчи.

Football Insider нашрининг таъкидлашича, Трент келажаги бўйича бир қарорга келиб бўлган. Ўнг қанот ҳимоячиси клуб билан шартномани узайтиришга мойиллик билдирмоқда ва “Ливерпуль”дан кетмоқчи эмас.

Трансфер бўйича экспертлар мадридликларга англиялик футболчини қароридан қайтариш ва “Реал”га ўтишга кўндириш осон бўлмаслигини айтмоқда.

Трент “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади ва бутун фаолияти давомида мерсисайдликлар таркибида 300 дан зиёд ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!