Бу юлдуз “Барса”да бошқа ўйнамайди!
Испаниянинг етакчи нашри COPE журналисти ва инсайдери Хуанма Кастаньо уругвайлик марказий ҳимоячи Рональд Араухо бундан буён “Барселона” сафида ўйнамаслиги мумкинлигини айтиб ўтди.
- Араухонинг муаммолари кўринаётганидан ҳам жиддийроқ. У “Барселона” учун бошқа ўйнамаслиги мумкин, - деди Хуанма Кастаньо.
Маълум қилинишича, уругвайлик футболчи бир неча вақтдан бери психологик муаммолар билан курашмоқда ва ҳозирги ҳолатида “Барселона” талаб қиладиган даражада рақобатлаша олмаслигига иқрор бўлган.
Илгари хабардор қилинганидек, Араухо Чемпионлар Лигасида “Челси”га қарши ўйинда 44-дақиқада қизил карточка олгани ва жамоа 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин эмоционал ҳолати кескин ёмонлашгани учун клубдан ўзини тиклаб олиш мақсадида чексиз вақт сўраган.
ОАВ маълумотларига кўра, агар Араухо эмоционал муаммоларини ҳал қилолмаса, “Барселона” қишки трансфер ойнасида бошқа ҳимоячи олиши мумкин.



Фикрлар