Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Буадди АПЛда энг яхши натижани қайд этди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Айюб Буадди рақиб босими остида аниқ узатмалар бўйича премьер-лигада 93,3 фоиз натижа билан пешқадам.

«Манчестер Сити»нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Айюб Буадди жорий Англия Премьер-лигасида бир статистик кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда.

Gradient Sports маълумотларига кўра, футболчи рақиб босими остида узатмаларининг 93,3 фоизини аниқ амалга оширган. Бу чемпионатда камида 60 та узатма бажарган футболчилар орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Буадди ёзги трансферлар ойнасида «Манчестер Сити» сафига қўшилган. Марокашлик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда саккизта учрашувда иштирок этиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

31 октябрь куни «шаҳарликлар» Премьер-лиганинг 9-турида «Брайтон»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ