Буффон ЖЧ-2018 фаворитлари кимлигини айтди

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон ёзда Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтадиган мундиал ғолиблигига асосий даъвогар терма жамоалар кимлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Аргентина терма жамоаси жуда катта потенциалга эга. Ушбу жамоада маҳоратли ҳужумчилар ва ҳимоячилар бор. Улар Бразилия, Германия ва Испания термалари билан бир қаторда ғолиблик учун асосий даъвогарлар ҳисобланишади”, - дейди Буффон.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси илк марта 1958 йилда, сўнгги марта эса 2006 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!