Бугун Абдуқодир Ҳусанов учун муҳим кун

  • 14.02.2026 13:02
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Бугун Англия кубогининг 4-босқич ўйинлари бўлиб ўтади.

Кеча Англия кубогининг 4-босқич ўйинларига старт берилган эди. Бугун ушбу босқичнинг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган "Манчестер Сити" жамоаси ўз майдонида 2-Лига вакили "Сальфорд Сити"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳсда ҳам Ҳусанов катта эҳтимол билан ўйиннни асосий таркибда бошлайди. "Шаҳарликлар" бундан олдинги босқичда "Экстер" жамоаси дарвозасини нақд 10 марта ишғол этганди. Бугунги беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!