Бугун Билолбек жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади
Ads

Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 9-кунида финал жанглари ўтказилади.

Кеча ярим финалгача етиб келган Билолбек Мирзараҳимов (60 кг.) ўзининг муваффақиятли юришини давом эттириб, мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.

У ярим финил жангида туркиялик Нажот Экинчига умуман имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида зафар қучди. Энди боксчимиз ҳал қилувчи жангда америкалик Деланте Жонсонга қарши рингга кўтарилади.

Шунингдек, ярим финалнинг энг кескин ва муросасиз беллашувларидан бирида Отабек Холматов япониялик Ҳаято Тсутсумига 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритди.

Бундан ташқари ярим финал жангларида Шунқор Абдурасулов (56 кг.) ва Шоҳруз Раҳимов (91 кг.) бронза медалини қўлга киритган эди.