Бугун финал! "Челси" ва "Ливерпуль" Англия лига кубоги ғолиблиги учун кураш олиб боради

Бугун Англия лига кубоги финали доирасида қизиқарли ўйин бўлиб ўтади. Унда "Челси" ва "Ливерпуль" ғолиблик учун куч синашади. 

Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади. Баҳс асосий вақти дуранг билан якун топса, 15 дақиқадан иккиталик қўшимча бўлимларга мурожаат этилади. Агар унда ҳам тенглик бўлса, пенальтилар серияси орқали ғолиб номи аниқланади. 

Эслатиб ўтамиз, "аристократлар" ярим финалда "Мидлсбро"дан устун келган. "Қизиллар" эса "Фулхэм"ни финалдан бебаҳра қолдирганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!