Бугун футзал бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланади

  • 26 May 06:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Futsal
CHERY AUTO

 

Tecno

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14-сентябрь — 6-октябрь кунлари юртимизда футзал бўйича ФИФА Жаҳон кубоги-2024 турнири ўтказилади. 

Унда дунёнинг энг кучли 24 та футзал терма жамоалари 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. "А", "C" ҳамда "Е" гуруҳи учрашувлари Тошкент шаҳрида жойлашган “Ҳумо” аренада, "В" ва "F" гуруҳи баҳслари эса Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида ўтказилади. 

Шунингдек, "D" гуруҳи жамоалари Андижон шаҳрида қуриб битказилган “Универсал” спорт мажмуасида ўз учрашувларини ўтказишади.

Бугун Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу маросимни соат 21:00 дан бошлаб “Зўр” ТВ телеканалида жонли эфирга узатилади.

Comments

You must be logged in to commet!