Бугун ҳам яна бир рекорд янгиланди

Ваут Вегорст Польшага қарши (2:1) "Евро-2024" гуруҳ босқич 1-тур ўйинида захирадан майдонга тушганидан сўнг ғалаба голини киритди. 

"Хоффенхайм" ҳужумчиси учрашувнинг 81-дақиқасида майдонга тушди ва 83-дақиқада гол урди. Унинг рақиб дарвозасини ишғол этиши учун 2 дақиқа 18 сония кифоя қилди. У Нидерландия терма жамоасининг Евролар тарихида захирадан майдонга тушиб, энг тезкор гол урган футболчисига айланди. 

Агар барча турнирларни оладиган бўлсак, Вегорст кетма-кет учта беллашувда захирадан тушиб, гол урди. Бунгача фақат Ян Веннегард буни уддалаганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!