Бугун икки боксчимиз жаҳон чемпионати финалида жанг қилади

Кун давомида йигитлар ўртасида финал жанглари ташкил этилади ва унда икки нафар боксчимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади.

-52 кг: Шаҳзод Музаффаров - Евгений Жоров (Россия) (19:15 дан сўнг)

+91 кг: Жаҳонгир Зокиров - Хованес Папазян (Арманистон) (21:15 дан сўнг)

Маълумот ўрнида шуни қўшимча қилишимиз лозимки, ярим финал жангларида -81 кг вазнли боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Аммо жангдан сўнг черногориялик боксчининг мураббийлари томонидан протест берилди ва ҳакамлар қўмитаси черногориялик боксчининг фойдасига қарор чиқарди. Шу тариқа, Шоҳжаҳон бронза медали билан кифояланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар ўртасидаги беллашувлар якунига етди ва баҳслар якунига кўра қизларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Бугун 6 нафар боксчимиз "Губернатор кубоги" финал босқичига чиқиш учун жанг қилади

Бокс: Финал жанги олдидан Шаҳзод Музаффаров вазн ўлчаш ва нигоҳлар тўқнашувида иштирок этди (Видео)

Бокс: Жаҳонгир Зокиров жаҳон чемпионати финали аввалидан "Face to Face" маросимида иштирок этди (Видео)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар