Бугун "Женоа" "Милан" майдонига сафар қилади
Бугун Италия А Серияси 31-туридан ўрин олган бир неча учрашувлар бўлиб ўтади. Улардан бирида ўзбек футбол мухлислари ўйинларини қизиқиш билан кузатаётган "Женоа" клуби "Милан" майдонига сафар қилади.
Кеча мазкур баҳс учун генуяликлар қайдномаси эълон қилинганди. Ундан Элдор Шомуродов ҳам ўрин олганини кўриш мумкин. Энди фақат битта савол очиқ қолмоқда: Баллардини легионеримизни асосий таркибда майдонга туширадими?
"Женоа"нинг "Милан"га қарши ўйин учун қайдномаси эълон қилинди (фото)
Ушбу саволга 15:30 да старт оладиган баҳс олдидан жавоб топишимиз мумкин. Жамоаларнинг сўнгги тўқнашувида томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди. Ўшанда "грифонлар" сафида Дестро дубль қайд этган, голларидан бирини Шомуродовнинг фаол ҳаракатларидан кейин қулай имконият ҳосил қилган ҳолда киритганди.
Мазкур учрашув олдидан "россонерилар" турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Женоа" 13-поғонани банд этган.
Фикрлар