Бугун Жиру учун муҳим кун!
Франциялик тажрибали ҳужумчи Оливе Жиру “Милан” билан шартномасини яна бир йилга узайтиради.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, ҳужумчи бугун "Милан" билан 2024 йилнинг июнигача тузилган янги шартномани имзолайди. Айтиш керакки, футболчи ва клуб ўртасидаги музокаралар бир неча ҳафта давом этди.
Жирунинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, 36 ёшли футболчи жорий мавсум “россонерилар” сафида барча турнирларда жами 27 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар