Бугун кимнинг кўчасида байрам бўларкин?

Coca-Cola Суперлига бугун ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли, барча ўйинлар бир вақтнинг ўзида – 14:00 да бошланади.

Ҳаммани бир савол қизиқтиряпти: қайси клуб Суперлигани тарк этади? Ушбу саволга бугун жавоб топилади. Номзодлар орасида “Бухоро”нинг аҳволи бироз оғирроқлиги барчага маълум. 14 очко эгаси АГМК майдонида тўп суради. 16 очкоси бўлган “Андижон” эса Тошкентда “Пахтакор”нинг рақибига айланади. 17 очкога эга бўлган “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилади.

Кўпчилик эса катта эҳтимол билан “Бухоро” ёки “Андижон”ни Суперлигани тарк этиш учун асосий номзодлар сифатида баҳоламоқдалар. Шундай экан, мазкур жамоалар иштирокидаги ўйинларни кўпчилик кузатса ажаб эмас. Бугун кимнинг кўчасида байрам бўлишини бир неча соатдан кейин билиб оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!