Бугун "Насаф" ва "Навбаҳор" ўз рақибини билиб олади

Бугун соат 13:00 да ОЧЛ плей-офф босқичига қуръа ташланади. Унда Ўзбекистоннинг икки клуби рақибларини билиб олади.

Қуръа Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК Бош қароргоҳида ташкил этилади. Маросимда "Навбаҳор" спорт директори Абдумалик Умрзоқов, "Насаф" халқаро алоқалар ва лицензиялаш бўлими мутахассиси Қобилжон Шодмонов ҳамда "Насаф" спорт директори Ботир Қораев иштирок этади.

Қуръадан сўнг ОФК қароргоҳида ОЧЛ плей-офф босқичи иштирокчи клублари вакиллари учун семинар ҳам ташкил этилади ва унда навбатдаги босқичнинг ташкилий масалалари ҳамда рўйхатдан ўтиш юзасидан маълумот берилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!