Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бугун Остон Ўрунов учун жиддий синов

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 1

"Уфа" бугун ғалаба қозонса, "Спартак" клубига яқинлашади

Бугун Россия премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Уфа" - "Спартак" баҳси бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Бу учрашув ҳамюртимиз Остон Ўрунов учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки Ўрунов "Уфа"дан "Спартак" клубига йўл олганди. Бироқ Остон москваликлар сафида ўзини кўрсата олмади. Натижада, у ортга қайтди. 

“Уфа” Ўруновни “Спартак”дан мавсум охиригача ижарага олди. Уларда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор.

"Спартак" жорий мавсум 15 турда 19 очко билан 10-ўринда бормоқда. "Уфа" эса шунча ўйинда 15 очко жамғариб, 12-поғонани банд этган. Ўруннов бу мавсум "Уфа" сафида 6 та беллашувда майдонга тушди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ