Бугун Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги ярим финал босқичи учун қуръа ташланади

Хабарингиз бор, 14 август куни Ўзбекистон лига кубогида, 21-22 август кунлари эса Ўзбекистон кубогида 1/4 финал босқич учрашувлари бўлиб ўтади ва ярим финалчилар аниқланди.

Бугун ҳар икки мусобақанинг ярим финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим соат 15:30 дан бошлаб «Спорт» телеканали орқали жонли тарзда намойиш этилади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов иштирок этиши кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
02/09/2019 20:52
Нохаклик булди 100% пазор Пахтакор