Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Россияга қарши баҳс олиб боради!

CHERY AUTO

Куни кеча Ўзбекистон футзал терма жамоаси Россияга қарши баҳсда ажойиб камбэк намойиш этиб, ғалабага эришди. Дастлаб 0:2 ҳисобида ортда бораётган жамоамиз учрашув якунига қадар ҳисобни 3:2 кўринишига келтириб, рақибини мағлуб этди.

Tecno

Бугун эса Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухоро шаҳрида жаҳон рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган Россия терма жамоасига қарши навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Маълумотларга кўра, жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик баҳси томонларнинг ўзаро келишувига биноан мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ёпиқ тарзда ташкил этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!