Бугун Польшада ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади
Бугун Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.
Аввалроқ, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада иштирок этиш учун Польшага йўл олганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Баҳсларда жаҳоннинг 52 мамлакатидан 414 нафар боксчи медаллар учун кураш олиб боради. Улар қаторида Ўзбекистон йигитлар ва қизлар терма жамоалари ҳам совринли ўринлар учун рингга кўтарилишади. Кеча мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Бугун -56 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Дилшод Абдумуродов терма жамоамиз аъзоларининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлаб беради. У илк босқичда словакиялик Лукас Лоринцга қарши жанг қилади.
Ўзбекистон бокс федерацияси мазкур жаҳон чемпионатида боксчиларимизга муваффақиятлар тилайди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 23 апрелга қадар давом этади.
Манба:Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар