Бугун Шаҳобиддин Зоиров "IBA Чемпионлар оқшоми"да жанг қилади!

Бугун Россиянинг Серпухов шаҳри "IBA Чемпионлар оқшоми"га мезбонлик қилади. 

Ушбу бокс оқшомининг марказий жанги оғир вазн тоифаси вакиллари россиялик Муслим Гажимагомедов ҳамда хитойлик Заохин Чжанг ўртасида  WBA чемпионлик камари учун бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси эса турнирда юртдошимиз, Олимпиада ҳамда жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади. Зоировга россиялик Дмитрий Двали рақиб бўлади. Жанг 53,5 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади ва  8 раунд этиб белгиланган. 

"IBA Coliseum" спорт мажмуасида ташкил этилаётган турнир Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз,  Шаҳобиддин Зоиров профессионал йўналишда  5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. У профессионал рингдаги сўнгги жангини 2022 йил 13 август куни Тошкентда Герсон Лариосга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонган эди. Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, бугунги жанги ҳам профессионал рекордидан ўрин олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!