Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бугун Шомуродов учун муҳим кун!

Бугун А Серия  21-тури доирасида "Специя" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилади.

Яқиндагина специяликлар сафига қўчиб ўтган легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур беллашувда дебют қилиши мумкин. У неаполликларга қарши ўйин учун қайдномадан жой олган. 

Маълумот учун, айни вақтда "Наполи" 53 очко билан А Серия турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. 18 очкоси бор "Специя" эса 17-поғонани банд этган. 

Маълумот учун, беллашув Тошкент вақти билан 16:30'да старт олади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ