Бугун Суперлига плей-офф ўйинлари ўтказилади
Бугун Суперлигада қолиш учун "Қўқон-1912" ўз уйида "Хоразм"ни қабул қилса, "Машъал" — "Бухоро" билан плей-офф босқичида куч синашади.
Мазкур баҳсларда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида яна бир ўйин бўлиб ўтади. Учрашувлар соат 15:00'да старт олади.
Ушбу беллашувда ҳам ютқазган жамоа эса Про-лигада 2-ўринни эгаллаган "Арал" билан Суперлига йўлланмаси учун курашади.




Фикрлар