Бугун Суперлигада 3 та ўйин бор. Мутахассис жамоаларнинг имкониятини қандай баҳолаяпти?

BEPUL PROPAN

Суперлиганинг 8-тури ўзгача бошланди, шундай эмасми? Кеча “Хоразм” – “Насаф” ҳамда  “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари беллашувларига гувоҳ бўлдик.

Икки етакчининг очко йўқотиши қайсидир маънода ажабланарлидек туюлди. “Насаф” Жиззахда “Хоразм”ни мағлуб эта олмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олдилар. “Бунёдкор” бўлса, ўз уйида қўқонликларга қўшиб берилган охирги дақиқада дарвозабоннинг кутилмаган хатосидан фойдаланиб ғалабани илиб кетди. Ҳолбуки, Илёс Зейтуллаев жамоаси 80-дақиқадан кейин ҳам 1:0 ҳисобида олдиндан бораётганди. Бироқ футбол шуниси билан қизиқки, унда кутилмаган вазиятлар рўй бериб туради.

Бугун режага кўра учта ўйин ўтказилади. “Бухоро” – “Машъал”, “ОКМК” – “Андижон” ҳамда “Қизилқум” – “Навбаҳор” ўртасидаги ўйинларга шубҳасиз қизиқиш юқори.

Ҳар бир жуфтликнинг ўзига яраша кескинлик руҳида ўтадиган сабаблари бор. Шу боис ҳар бир учрашув бизга жуда қизиқ беллашувларни тақдим этса ажаб эмас.

Таниқли мутахассислардан бири Жасур Абдураимов эса бугунги учта ўйин олдидан жамоаларнинг имкониятларини чамалади.

3 май

18:00. “Бухоро” – “Машъал”

“Бухоро” қийин вазиятда. “Машъал” ҳам чакки эмас. Аммо, менинг ўйлашимча, ушбу баҳсда “Бухоро” ютиши керак”.

19:30. ОКМК – “Андижон”

“Бу қийин масала. Ким қамроқ хато қилса ўша жамоа мақсадига эришади. ОКМК ўз уйида фақат ғалаба учун курашади. Аммо “Андижон”га ҳам ғалаба керак. Улар кетма-кет бир нечта учрашувларда мағлуб бўлишди. Шу боис “Андижон”да ҳам бошқа варианти йўқ, ғалаба зарур”.

20:15. “Сурхон” – “Пахтакор”

“Ҳозирча “Пахтакор” ҳам ўз ўйинини топа олмаяпти. Яхши ўйин бўлади”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!