Суперлига. Бугун 4-турнинг икки баҳси бўлиб ўтади
Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган навбатдаги икки беллашув бўлиб ўтади.
Дастлаб, Самвел Бабаян бошчилигидаги "Андижон" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади. Ушбу тўқнашув 16:00’да старт олиши режалаштирилган. Онлайн турнир жадвалида "бургутлар" 3 очко билан 13-ўринда бормоқда. "Машъал" эса сўнгги ўринни банд қилган.
Шунингдек, Вадим Абрамовнинг "Динамо"си ҳам сафарда "Бухоро" билан баҳс олиб боради. Бу мавсум 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган "Бухоро" 7 очко билан 4-ўринда бормоқда. Самарқандликлар эса 4 очко билан 9-ўринни эгаллашган. Бу учрашув соат 19:15’да бошланади.
Фикрлар