Бугун терма жамоамиз Экваториал Гвинеяга қарши баҳс олиб боради

Хабарингиз бор, Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси айни кунларда Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Йиғин доирасида термамиз “Festival Womens Trophy 2021” мусобақасида иштирок этиши кўзда тутилган. 

Бугун ушбу турнир доирасидаги илк учрашув бўлиб ўтади. Унда вакилларимизга Экваториал Гвинея терма жамоаси рақиблик қилади. 

Беллашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!