Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Бугун уч боксчимиз рингга кўтарилади

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Спортчиларимизга омад ёр бўлсин

Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг бугунги баҳсларида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Вазни 64 килограммгача вазндаги боксчимиз Жавлонбек Йўлдошев филиппинлик Танодра Рэнди билан иккинчи давра йўлланмаси учун куч синашса, 75 килограммгача вазн тоифасида Суҳробжон Қайимов мезбонлар вакили Гантулга Батбаярга қарши жанг ўтказади. Оғирлиги 91 килограммдан юқори бўлган истеъдодли чарм қўлқоп устамиз Мирмуҳсин Маҳмудов илк жангида ҳиндистонлик Аман билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз,  мусобақанинг илк кунида Мирзабек Мирзахалилов ва Раҳматулло Тошпўлатов ўз вазн тоифаларида жанг ўтказиб, якунда ғалаба қозонган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ