Бугун УЕФА Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади. "Манчестер Сити" "Севилья"га қарши!

Бугун Грециядаги “Караискакис” стадионида Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиблари ўртасида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Шу куни қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири ғолиби бўлган “Манчестер Сити” Европа лигасида зафар қучган “Севилья”га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Маълумот учун, “Севилья” ўз тарихида жами 6 марта УЕФА Суперкубогида иштирок этган ва 2006 йилда ушбу совринни қўлга киритган. “Манчестер Сити” учун эса ушбу баҳс УЕФА Суперкубоги доирасидаги илк ўйин ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!