Буларнинг ўрнига бошқаси келсин!

“Барселона” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар яна бир неча трансферларни расмийлаштирмоқчи.

Бош мураббий Хави Эрнандес жамоасининг ҳужум салоҳиятини ошириш билан бирга ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни режалаштирган.

Хавининг талабини бажариш учун клуб раҳбарияти бошқа муаммони ҳал этиб олиши керак. Агар каталонияликлар бир неча футболчисини сотиб юбормаса, янги ўйинчиларни қўлга кирита олмайди.

Айни пайтда мураббийлар штаби клуб раҳбариятидан “Вильярреал”дан Хуан Фойт, “Челси”дан Маркос Алонсо ва “Манчестер Сити”дан Бернарду Силвани олиб келишни сўрамоқда.

Бу трансферларни амалга ошириш учун мутасаддилари таркибдаги ҳужумчилар Мемфис Депай ва Пьер-Эмерик Обамеянгдан тезроқ қутилиши керак.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!