Булоқбошида беш ташаббус ижроси амалга оширилмоқда
Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўйича республикамизнинг барча ҳудудларида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Шу муносабат билан Андижон вилоятининг ҳам бир қатор ҳудудларида спортнинг футбол, стол тенниси, волейбол ҳамда енгил атлетика турлари бўйича турнирлар ўтказилиши анъанага айланди.
Жумладан, бугун Булоқбоши тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида енгил атлетика бўйича ўтказилган “ Адолатли сайлов, янгиланаётган Ўзбекистон” шиори остидаги мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу БЎСМ биринчилигида 100 га яқин ёш истеъдод эгалари иштирок этди.
Мазкур мусобақанинг 100, 200, 400, 800 метрларга югуриш баҳслари жуда қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди. Якунда ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга БЎСМ маъмурияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Бош хакам БЎСМ инструктор-методисти Эркин ҒОЗИМАТОВ
Фикрлар