БУМ! "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтармоқда
Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасида ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради. Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида хабар беришича, 26 ёшли форвард "Насаф"га қайтмоқда.
"Бобир Абдухолиқов ваъдасида турди. У "Насаф" билан контракт имзолади. Янги мавсумда "аждарлар"да Марушич / Абдухолиқов тандемини кўрамиз.
Осиё кубогида бўлиб турган футболчи ортга "Насаф" аъзоси бўлиб қайтади", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Абдихолиқов ўтган мавсумда "Ордабаси" билан Қозоғистон чемпионатида ғолиб бўлди ва кубок финалига қадар етиб борди.
Фикрлар