Бундеслига.
Ads

Франкфуртдаги "Коммерцбанк-Арена"да кечган учрашувда мюнхенликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Голларга Рибери (2 та гол) ва Рафиньялар муаллифлик қилишди. Шу тариқа Нико  Ковач шогирдларининг Бундеслигадаги ғалабали серияси 5 та ўйинга етди. Франкфуртликлар эса сўнгги 5  беллашувнинг учтасида имкониятни бой беришди.

Бугунги ғалабадан сўнг "Бавария"  ҳисобидаги очколар сони 36 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 27 очкоси бор "Айнтрахт" эса 5-поғонага қулади.

"Бавария" ўзининг келгуси учрашувини 2019 йилнинг 18 январ санасида "Хоффенхайм"га қарши, "Айнтрахт" эса эртасига "Фрайбург" меҳмони бўлади.

Айнтрахт Франкфурт

    Бундеслига 17-тур

    22/12/2018, 21:30

    0
    :
    3
    Тугади

    Бавария

    • Франк Рибери 35', 79'
    • Рафинья 89'

    Стадион: Commerzbank Arena 51500 томошабин

    Бош ҳакам: Manuel Graefe

    45'
    90'