Бундеслиганинг ўзига ҳос рекорди қайд этилди

Бундеслига 6-турининг сўнгги учрашувида "Герта" клуби меҳмонда "Кёльн" клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бундеслиганинг ушбу турида 9 та беллашув бўлиб ўтди ва тарихда илк бор уларнинг 8 тасида меҳмон жамоалар ғалабани қўлга киритишди.

Ушбу турда мезбон жамоалар орасидан фақатгина "Боруссия" очко олишни уддасидан чиқди. Дортмундликлар ўз уйларида "Вердер"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!