Бундеслиганинг қачон бошланиши эртага эълон қилинади

Германия Бундеслигасида мавсум қайси санадан тикланиши ҳақида маълум қилинди.

Reuters тарқатган хабарга кўра, чемпионатнинг узоқ муддатли танаффусидан кейинги илк учрашуви катта эҳтимол билан 15 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Аммо, Бундеслига ўйинларига рухсат берилиши бўйича якуний қарорни 6 май куни мамлакат канцлери Ангела Меркель қабул қилади.

25 турдан сўнг Бундеслига мусобақа жадвалида "Бавария" (55 очко) пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан эса "Боруссия" (51) ва "РБ Лейпциг" (50) жой олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)