"Бунёдкор" - "Андижон": Матнли трансляция

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" беллашувини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • Суперлига
  • 20-тур

Бунёдкор

  • Муҳаммадодил Қаҳрамонов 3'
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев 6'
  • Хуршид Ғиёсов 12'
  • Шахбоз Эркинов 48'
  • Нурилло Тўхтасинов 67'
  • Лутфулла Тўраев 77'
6 : 2

22/10/2020 18:00

Андижон

  • Шаҳбоз Жумабоев 9'
  • Дониёр Абдуманнопов 90'

  • 90'

    Ҳакам иккинчи таймга ҳам вақт қўшмади. Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Дониёр Абдуманнопов ҳисобни қисқартирди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Дониёр кучли зарбаси билан дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 88'

    Дониёр Абдуманноповга ҳам тиббий ёрдам кўрматилмоқда.

  • 85'

    "Андижон" ҳужумга ўтишга қийналмоқда. Мезбонлар ҳам ўйин темпини бироз туширишга қарши эмасдек кўринмоқда.

  • 82'

    Аслон Аҳроровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Уни майдон ташқарисига олиб чиқишди. Дарвозага майдондаги футболчилардан Абдулло Олимов туради.

  • 81'

    Нуриев рақиб посбони билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 79'

    Санжар Қодирқуловнинг зарбасини дарвоабон қайтарди.

  • 77'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Лутфулло Тўраев ҳам гол урди!

    Тўраев жамоасининг ажойиб комбинациясини аниқ зарбаси билан якунлади.

  • 75'

    Хуршид Ғиёсов ҳам захирага олинди. Унинг ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Нурилло Тўхтасинов ва Шаҳбоз Эркинов майдондан олинди. Валерий Акопов а\ҳамда Владислав Нуриев улар ўрнида ҳаракат қилади.

  • 70'

    Қодирқуловнинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 67'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тўхтасинов ҳисобни йириклаштирди!

    Нурилло Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 66'

    Шаҳбоз Эркинов 100 фоизлик имкониятдан ноаниқ зарба берди. Бундай позициядан гол ура олмаслик учун фақатгина шундай зарба бериш лозим.

  • 64'

    Фарҳод Бекмуродов бирга-бир вазиятдан зарба беришга кечикди. Жуда қулай вазият кўкка совурилди. 

  • 61'

    Элдор Адҳамов ҳамда Муҳаммад Йўлдошев майдондан олинди. Улар ўрнига Арслонбек Аҳроров ва Рустамжон Қўчқоров ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма натижасида узилиб қолди.

  • 58'

    "Андижон" футболчиси рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 55'

    Лутфулло Тўраевнинг узатмаси жуда ноаниқ чиқди. Бу тўпга етиб боришнинг иложи йўқ.

  • 53'

    Нурилло Тўхтасинов бурчак тўпини тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

  • 51'

    Улуғбек Абдуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Тўп у истаган даражада айланмади.

  • 48'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Эркинов ҳисобни йириклаштирди!

    Қодирқуловнинг зарбасини Шаҳбоз Эркинов дарвозага тўғирлаб юборди. Дарвозабон тўп йўналишини топа олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Санжар Қодирқулов майдонга тушди. У Сухроб Иззатовни алмаштирди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 44'

    Элёр Адҳамовдан дабл-сейв! Расул Йўлдошев ва Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасини "Андижон" посбони қайтарди.

  • 43'

    Меҳмонлар ҳимоячилари катта қийинчиликсиз рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 40'

    Шаҳбоз Жумабоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 38'

    Шаҳбоз Эркиновнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 37'

    Лутфулло Тўраев ҳжумда қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 34'

    Эркиновнинг бу сафарги зарбасига ҳам аниқлик етишмади.

  • 32'

    Тўраев оширган тўпга Эркинов бош билан зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 31'

    Ғиёсов қанотда рақибини алдаб ўтди. Бироқ унга нисбатан Авилов қоида бузди. "Бунёдкор"да яна бир стандарт!

  • 28'

    Жумабоев қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг кеч қабул қилган қарори хато эди. Ортдан келган ҳимоячи хавфни бартараф этди.

  • 26'

    Муҳаммад Йўлдошевнинг узатмасини жамоадошлари қабул қила олмади.

  • 24'

    Жумабоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 22'

    Абдулло Олимовнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 21'

    Эркинов тўпни шеригига ташлаб берди. Аммо ҳимоячилар зарба беришга имконият қолдирмади.

  • 18'

    Ўйин темпи анча юқори. Жамоалар тинмай ҳужум уюштирмоқда.

  • 17'

    Жарима тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритган "қалдирғочлар"нинг ҳужумини Расул Йўлдошевнинг ноаниқ зарбаси узиб қўйди.

  • 15'

    "Бунёдкор" катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Жарима майдони яқинида Сирож Мелиев Шаҳбоз Эркиновга нисбатан қоида бузди. Мезбонларда яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 13'

    "Андижон"да жуда қулай имконият юзага келди. Бироқ Муҳаммад Йўлдошев бош қолган дарвозани мўлжалга олишда адашди.

  • 12'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ғиёсов гол урди!

    Эркиновнинг қанотдан етказиб берган тўпига Ғиёсов боши билан аниқ зарба берди. Дарвозабон бу зарбани ҳам қайтара олмади.

  • 11'

    Андижонликларнинг вазиятни кескинлаштириш учун берган узатмаси ноаниқ кетди.

  • 9'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Шаҳбоз Жумабоев ҳисобни қисқартирди!

    Абдуманноповнинг жарима майдонига узатган тўпини Жумабоев дарвозага жойлаб қўйди.

  • 8'

    Ҳужумда фаол ўйнаётган мезбонлар ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 6'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Иброҳимхалил Йўлдошев ҳисобдаги фарқни оширди!

    Ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган ҳимоячи жарима майдонига кирди ва узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади.

  • 5'

    Гол урган "қалдирғочллар" тўпни назорат қилмоқда.

  • 3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Қаҳрамонов ҳисобни очди!

    Жарима майдони марказида юзага келган саросимадан Қаҳрамонов фойдаланиб, зарба йўллади. Дарвозабон бу зарба олдида ожиз эди.

  • 2'

    Меҳмонлар ўйин бошида олдинга ўтди. Бироқ Жумабоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Учрашув бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!