"Бунёдкор" - "Бухоро": Матнли трансляция

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдуллаев ҳисобни тенглаштирди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Бунёдкор" қарши ҳужумларни ташкил этишда қийналяпти. 

  • 85'

    Қобулжонов рақиб зарбасини қайтариб қолди. 

  • 82'

    Ғиёсов ўрнига Иззатов майдонга тушди. 

  • 78'

    "Бунёдкор" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 76'

    Икромов яна офсайдда. 

  • 75'

    Тўхтасинов офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтатилди. 

  • 72'

    Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Икромовга пас бериш варианти ҳам бор эди. 

  • 72'

    Ҳусинов ўрнига Неъматов майдонга тушди. 

  • 69'

    Эркинов ўрнига Икромов майдонга тушди. 

  • 66'

    "Бухоро" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 64'

    "Бунёдкор"нинг бурчак зарбаси самара келтирмади. 

  • 62'

    Қарама-қарши ҳужумлар зарбагача етиб бормаяпти. 

  • 60'

    "Бухоро" футболчиси яхши имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 60'

    Ғиёсов ўрнига Бешимов майдонга тушди. 

  • 59'

    Аманов тўпни майдон марказида йўқотиб қўйди. Аммо унинг бахтига, мезбонлар ушбу вазиятдан унумли фойдалана олмади. 

  • 57'

    Тўраевнинг зарбаси чиқмади. 

  • 56'

    "Қалдирғочлар" ҳамон тўпни назорат қилмоқда. 

  • 53'

    Қодирқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 48'

    Аббосбек Жумақулов ўрнига Аброр Хусинов, Жавоҳир Шодмонов ўрнига Иззатилла Абдуллаев майдонга тушди. 

  • 47'

    Эркиновнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 46'

    Аҳмадалиев, Қодирқулов ва Абдуллаев майдонга тушди. Йўлдошев, Ибрагимов ва Қаҳрамонов захирага олинди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Жуманқўзиевнинг рейди зарба билан якунланмади. Қобилов майдон марказида тўпни олдириб қўйди. 

  • 40'

    Эркинов ҳужумда қоидани бузди. 

  • 39'

    Қаҳрамонов тиббий ёрдам қабул қилиб олди. 

  • 38'

    Камолов сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 36'

    Жуманқўзиевнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 34'

    "Бухоро" футболчиси офсайдда қолиб кетгани сабаб, меҳмонлар ҳужуми тўхтади. 

  • 33'

    Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 30'

    "Бухоро" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 28'

    Жўраев ўрнига Музаффаров майдонга тушди. 

  • 28'

    Жарима майдонига узатилган тўпни тошкентлик ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 26'

    Пиримовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда кучсиз чиқди. 

  • 25'

    Қобилов огоҳлантирилди. 

  • 23'

    Қаҳрамоновнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 20'

    Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 18'

    "Бухоро" футболчиси Йўлдошевга қарши жуда қўпол ўйнади. Ҳакам ҳозирча жим. 

  • 17'

    "Бухоро" қарши ҳужумга ўтиб кетишга қийналмоқда. 

  • 15'

    Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 14'

    "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужуми зарба билан якунланмади. Ҳужумчи тўпни дарвозага йўллашга кечикди. 

  • 13'

    Йўлдошевга зарба йўллаш имконини беришмади. 

  • 13'

    Жарима майдонига узатилган кетма-кет иккита тўпни меҳмонлар ҳимоячилари қайтармоқда. 

  • 11'

    Қаҳрамонов майдон марказида қоидани бузди. "Бунёдкор" прессингда фаол ўйнаган ҳолда яна бухороликлардан тўпни олиб қўйди. 

  • 10'

    "Бунёдкор" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 8'

    Йўлдошев қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Эркинов боши билан шеригига тўпни ташлаб бермоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар тўпга биринчи етиб келди. 

  • 8'

    Тўраев "Бухоро" футболчиси олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади. 

  • 6'

    "Бунёдкор" футболчилари бир-бирини тушунмагани оқибатида тўпни йўқотди. Комбинацион ўйин яхши чиқаётганини ҳам эътироф этиш зарур. 

  • 4'

    Тўраевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Сафоев қайтаришга эришди. 

  • 3'

    Шодмонов сариқ карточка ишлаб олди. Жарима майдонига кириб кетаётган "Бунёдкор" футболчиси очиқчасига ушлаб қолинди. 

  • 1'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шаҳбоз Эркинов ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар аста-секин майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Суперлига 22-тури давом этмоқда. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!