"Бунёдкор" "Арсенал" устидан ғалаба қозонди

  • 21 февраля, 23:38
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Анталияда йиғин олиб бораётган клубларимиздан бири - "Бунёдкор" ҳам бугун назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафар "Қалдирғочлар"га Россиянинг "Арсенал" (Тула) клуби спарринг-рақиб вазифасини бажарди.

Қизиқарли ўтган учрашувда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг пасидан сўнг Мартин Шроллер ҳисобни очган бўлса, Имеда Ашортия Амир Тўрақуловнинг тўп узатишини голга айлантирди. Рақиб эса бир бор жавоб қайтарди.

"Бунёдкор": Ҳамидилло Абдунабиев, Николас Малли, Асадбек Раҳимжонов, Александр Зевадинов, Итсуки Урата, Одил Ҳамробеков, Расул Йўлдошев, Мартин Шроллер, Азиз Амонов, Сардор Абдунабиев, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захирадан тушганлар: Нажмиддин Нормуродов, Шораҳим Шораҳмедов, Амир Тўрақулов, Марко Бугари, Миркамол Аннаматов, Ойбек Шомуродов, Имеда Ашортия, Фарруҳ Қодиров, Носир Абдусаломов.

Голлар: Мартин Шроллер, Имеда Ашортия.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию