"Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор"нинг чемпион бўлишига имкон бермади
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 18-турининг кечиктирилган учрашувида "Бунёдкор" "Пахтакор"ни қабул қилди. Ушбу муросасиз беллашувда "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин давомида "Пахтакор" сафидан Алижонов ва Машарипов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Шу тариқа, Арвеладзе шогирдларининг чемпионлик масаласи камида 1 тур кейинга қоладиган бўлди.
- Суперлига
- 18-тур
Бунёдкор
- Нурилло Тўхтасинов 4', 55'
- Миржаҳон Мираҳмадов 81'
05/11/2020 17:00
Пахтакор
- Жалолиддин Машарипов 26'
- Абдулла Абдуллаев 80' (автогол)
- 90+'
Учрашув якунланди. Ушбу учрашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этди.
- 90+'
Жарима майдонига узатилган тўпга Абдужалилов биринчи чиқиб келди.
- 90+'
Тўхтасинов дарвозабонни ҳам алдаб ўтди. Аммо зарбаси кучсизроқ чиқди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Дердийокнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
- 84'
Машарипов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. У рақибга зарба бериб юборди.
- 82'
Алижонов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этмоқда.
- 81'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мираҳмадов Суюновнинг тўпга чиқишдаги хатосидан унумли фойдаланиб кетди.
- 80'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдуллаев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
- 78'
Йўлдошев ўрнига Мираҳмадов майдонга тушди. Абдуллаев ўрнига эса Иззатов ўйнайди.
- 77'
Тўхтасиновнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 75'
Абдужалилов тўпга биринчи чиқиб келиб, Черанга зарба бериш имконини бермади.
- 74'
Аҳмадалиевнинг узатмасини Кримец майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 73'
Ҳамдамов ўрнига Сидиқов майдонга тушди.
- 72'
Черан ўзига узатилган тўпга ета олмади.
- 71'
Йўлдошевнинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 70'
Қодирқулов тиббий ёрдам олмоқда.
- 69'
Майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда.
- 67'
Ҳамдамовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 66'
Алижоновнинг жарима майдонидан берган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
- 63'
Машариповнинг рейди ажойиб чиқди. Аммо пас ҳақида бундай дея олмаймиз.
- 61'
Собирхўжаевнинг ўрнига Исмоилов майдонга тушди.
- 60'
Эркинов ўрнига Нурмурадов майдонга тушди.
- 55'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аҳмадалиевнинг қанотдан узатган тўпини Тўхтасинов боши билан дарвозага йўллади.
- 54'
Тўхтасиновнинг бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.
- 52'
Эркинов бош билан яхши зарба бера олмади.
- 50'
"Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда.
- 48'
Сергеевнинг бош билан аниқ зарба йўллашига ҳимоячилар имкон қолдирмади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Жарима майдонига узатилган тўпга Аюдужалилов ишончли чиқиб келди.
- 45'
Эркинов офсайдда қолиб кетди.
- 42'
Алижоновнинг ўтиб кетишига ҳимоячилар тўсқинлик қилди.
- 41'
Ҳамдамовнинг бош билан берган зарбасини Ҳамдамов ушлаб олди.
- 40'
"Қалдирғочлар" жарима зарбасини тушунарсиз ижро этди.
- 38'
Алижонов сариқ карточка олди.
- 38'
Футболчилар тортишиб кетмоқда.
- 36'
"Пахтакор" ҳамон штурм уюштирмоқда.
- 34'
Алижоновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
- 33'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми ноаниқ пас сабаб тўхтади.
- 31'
Ҳамдамовнинг рейдини Тўраев тўхтатди.
- 28'
Ғиёсов ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади.
- 28'
Ғиёсов ўзига узатилган тўпни бўйсундира олмади.
- 26'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 25'
"Бунёдкор" ўйинни жарима майдончасидан бироз узоқлаштиришга эришди.
- 23'
Машариповнинг зарбаси йўлини ҳимоячилар тўса олди. Иккинчи зарбага имкон беришмади.
- 21'
Кримец сариқ карточка ишлаб олди.
- 19'
Абдужалилов Чераннинг аниқ зарбасини қайтарди.
- 18'
"Бунёдкор" тартибли ҳимояланмоқда.
- 16'
"Шерлар" назоратни қўлга олишга интилмоқда.
- 15'
Жарима майдонига узатилган тўпни Суюнов ушлаб олди.
- 14'
Машариповнинг акробатик услубдаги зарбаси йўлини Черан тўхтатиб қолди.
- 14'
"Қалдирғочлар" тўпни назорат қила бошлади.
- 12'
Машарипов тиббий ёрдам олди.
- 11'
Чераннинг зарба беришига имкон беришмади.
- 10'
"Бунёдкор" қарши ҳужумларда ўйнашда давом этмоқда.
- 7'
"Пахтакор" босим уюштирмоқда.
- 5'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тўхтасинов узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди. Суюнов ўз услубида тўпни томоша қилди.
- 4'
Ғиёсов офсайдда қолиб кетди.
- 3'
Қодирқулов жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакам ҳаммаси жойида деб ҳисоблади.
- 2'
Ғиёсов яхши позицияда тўп билан таъминланганди. Аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлигада чемпионлик масаласи ҳал бўлади. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар